locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Конор Макгрегор июль ойида октагонга қайтиши мумкин — манба

Ирландиялик спортчи 2021 йилдан буён жангларда иштирок этмаяпти.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Нуфузли канадалик журналист ва инсайдер Ариел Хелвани UFC собиқ чемпиони, 37 ёшли ирландиялик Конор Макгрегорнинг промоушен раҳбарияти билан ўтказган сўнгги учрашуви муваффақиятли ўтганини маълум қилди. Музокаралар июль ойи бошида бўлиб ўтадиган Халқаро жанглар ҳафталиги (International Fight Week) доирасидаги турнирда Конорнинг қайтишига бағишланган.

«Конор 11 июль куни жанг ўтказмаслиги учун қандайдир дахшатли воқеа содир бўлиши керак. Ҳозирда унинг қайтиши UFC учун ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ зарур», — деди Хелвани ўзининг The Ariel Helwani Show кўрсатувида.

Эслатиб ўтамиз, ирландиялик спортчи 2021 йилнинг июлидан буён аралаш яккакураш (MMA) қоидалари бўйича жанг ўтказмаяпти. Ўшанда у UFC 264 турнирида америкалик Дастин Порега қарши баҳснинг биринчи раундида оёғидан олган жароҳати туфайли техник нокаут билан мағлуб бўлган эди. Конор Макгрегорнинг профессионал рекорди 22 ғалаба ва 6 мағлубиятдан иборат.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг