locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Конор Макгрегор қачон ва кимга қарши жанг қилиши маълум бўлди — манба

Ирландиялик UFC жангчиси 2021 йилдан буён октагонга кўтарилмади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Нуфузли канадалик журналист ва инсайдер Ариел Хелвани ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида UFC раҳбарияти айни дамда ярим енгил ва енгил вазн тоифаларида собиқ UFC чемпиони, ирландиялик Конор Макгрегор ҳамда 66 кг гача бўлган вазнда собиқ чемпион, америкалик Макс Холлоуэй ўртасида жанг ташкил этишни режалаштираётганини маълум қилди.

Мавжуд маълумотларга кўра, ушбу тўқнашув Халқаро жанг ҳафталиги доирасида, 11 июль куни бўлиб ўтадиган UFC 329 турнирида ўтказилади.

Ирландиялик спортчи 2021 йил июль ойидан бери аралаш яккакураш қоидалари бўйича жанг ўтказмади. Ўшанда у UFC 264 турнирида енгил вазнда вақтинчалик UFC камари соҳиб, америкалик Жастин Порьега биринчи раундда техник нокаут (оёғидан олган жароҳати сабаб) билан мағлуб бўлган эди. Унинг профессионал рекордида жами 22 та ғалаба ва 6 та мағлубият қайд этилган.

Макс Холлоуэй эса 34 ёшда. У профессионал даражадаги дебютини 2010 йилнинг сентябр ойида амалга оширган. «Blessed» лақаби билан машҳур бўлган жангчининг ҳисобида 27 та ғалаба (шундан 14 таси муддатидан олдин) ва 9 та мағлубият мавжуд.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг