Кокушикандаги машғулотлар якунланди, навбат Токайга!
Энди дзюдочиларимиз 19-24 январь кунлари оралиғида Токай университетида машғулотларни давом эттиришади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Dzyudo Uzbekistan
Шу кунларда Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Япония пойтахти Токио шаҳрида халқаро ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этмоқда.
Терма жамоа бош мураббийи Алексей Будолин бошчилигида дзюдочиларимиз бир ҳафта давомида Кокушикан университети қошидаги дзюдо марказида Япония ва Туркия терма жамоалари билан биргаликда ўтказилган машғулотларда иштирок этишди. Бугун Кокушикандаги йиғин якунланди.
Энди дзюдочиларимиз 19-24 январь кунлари оралиғида Токай университетида машғулотларни давом эттиришади. Кунчиқар юртдаги сўнгги йиғин 24-30 январь кунлари оралиғида Нихон Университети қошидаги дзюдо марказида ташкил этилади.
Иброҳим Жалолов
Редактор