Классик шахматда катта ўзгариш: партиялар вақти қисқариши мумкин
Классик шахматда катта ўзгариш: партиялар вақти қисқариши мумкин.
FIDE Бош ассамблеяси классик шахматда вақт назоратини қисқартириш бўйича Исландия шахмат федерацияси таклифини 33 та овоз билан қўллаб-қувватлади.
Нималар ўзгариши мумкин?
60+30 — ҳар бир ўйинчига 60 дақиқа ва ҳар юриш учун 30 сония қўшилади. Бу форматдан махсус рухсатсиз фойдаланишга йўл очилиши режалаштирилмоқда.
45+30 — айрим турнирларда, жумладан FIDE Circuit мусобақаларида ҳам қўлланиши мумкин.
Исландия федерацияси бир кунда 3 тур ўтказишга ҳам рухсат беришни таклиф қилган.
Аммо бу қоидалар ҳали кучга киргани йўқ. Якуний ўзгаришларни FIDE Кенгаши тасдиқлаши керак. Ҳозирча титул ва норма бериладиган турнирлар учун кунига кўпи билан икки тур ўтказиш чекловини сақлаш режалаштирилмоқда.
Ўзгаришларнинг мақсади — классик турнирларни қисқароқ муддатда ўтказиш ва ташкилий харажатларни камайтириш.
Сизнингча, классик шахматда вақтни қисқартириш тўғри қарорми ёки бу ўйин сифатига салбий таъсир қиладими?