locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Классик» курашчиларимиз жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида учинчи бўлишди

Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Классик» курашчиларимиз жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида учинчи бўлишди
Фото: Olympic.uz

Спорт курашлари бўйича U20 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатида навбатдаги кун баҳслари ортда қолди. Словакияда ташкил этилаётган чемпионатнинг ортда қолган кунида спортчиларимиз 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

Кумуш медал:
-60 кг: Достонбек Орипов
-53 кг: Соҳибжамол Эсбўсинова

Бронза медал:

-50 кг: Нилуфар Нурмуҳаммадова

Юнон-рум кураши баҳсларининг якунига кўра, ҳамюртаримиз 95 очко билан умумжамоа ҳисобида Россия ва Эрондан кейин учинчи ўринни қўлга киритишди.

Бугун кечки дастурда қизларимиздан Муҳайё Нарзиллова -65 кг вазн тоифасида финал баҳсини ўтказса, Феруза Қайратдинова (-62 кг) бронза медали учун кураш олиб боради. Шунингдек, кун давомида эркин ва аёллар кураши баҳсларида яна 3 нафар спортчимиз саралаш босқичида қатнашишади.

Финал:
-65 кг: Муҳайё Нарзиллова – Маргарита Салназаян (Россия)

Бронза медали учун:
-62 кг: Феруза Қайратдинова / Озденур Озмез (Туркия) – Йифан Чжу (Хитой)

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг