locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кикбоксинг: «Samarkand Open» турнири ўтказилди

Самарқанд давлат университети академик лицейида спортнинг кикбоксинг тури бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида “Samarkand Open” турнири юқори савияда ташкил этилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кикбоксинг: «Samarkand Open» турнири ўтказилди
photo: kikboksing Uzbekistan

Самарқанд давлат университети академик лицейида спортнинг кикбоксинг тури бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида “Samarkand Open” турнири юқори савияда ташкил этилди.

Турнирда ёш спортчилар ўз маҳоратларини намойиш этдилар. Рингда кечган баҳслар муросасиз ва қизғин курашларга бой бўлди. Ҳар бир иштирокчи ғалаба учун бор куч ва имкониятларини ишга солиб, техник ва тактик тайёргарлиги, чаққонлиги ҳамда маҳоратини намойиш этди. Мусобақа жараёнлари малакаи ҳакалар томонидан кузатиб борилиб, белгиланган спорт қоидалари асосида адолатли ва шаффоф тарзда ўтказиш таъминланди.

Тадбир давомида спорт мураббийлари, ташкилотчилар ва меҳмонлар томонидан ёшларни спортга кенг жалб этиш, кикбоксингнинг оммавийлигини ошириш ҳамда иқтидорли спортчиларни аниқлаб, уларнинг профессионал фаолиятини қўллаб-қувватлаш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг