locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кикбоксинг. Халқаро майдонда муваффақият қозонган жиззахлик кикбоксчилар тақдирланди

Жиззах вилоятида спорт соҳасига қаратилган эътибор натижасида ёш спортчилар халқаро майдонларда юқори натижаларга эришмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кикбоксинг. Халқаро майдонда муваффақият қозонган жиззахлик кикбоксчилар тақдирланди
photo: kikboksing Uzbekistan

Халқаро майдонда муваффақият қозонган жиззахлик кикбоксчилар тақдирланди.

Жиззах вилоятида спорт соҳасига қаратилган эътибор натижасида ёш спортчилар халқаро майдонларда юқори натижаларга эришмоқда.

2026 йил 11–15 февраль кунлари ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида вилоятдан 40 нафардан ортиқ кикбоксчи иштирок этиб, жами 30 та медални қўлга киритди.

Шунингдек, 7–12 апрель кунлари Таиланднинг Бангкок шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон кубоги мусобақасида 5 нафар жиззахлик спортчи иштирок этиб, 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медални қўлга киритди.

Юқори натижаларни қайд этган спортчилар вилоят ҳокими номидан муносиб тақдирланди. Бу ютуқлар Жиззахда спортга берилаётган эътибор ва ёшларнинг салоҳияти юқори эканини яна бир бор тасдиқлади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг