locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кикбоксинг. Бутунжаҳон Кикбоксинг ассотсиациялари ташкилоти - WAKO Президенти Рой Бейкер ташриф буюрди

Учрашув давомида мазкур спорт турини янада ривожлантириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган масалалар кенг муҳокама қилинди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кикбоксинг. Бутунжаҳон Кикбоксинг ассотсиациялари ташкилоти - WAKO Президенти Рой Бейкер ташриф буюрди
photo: sport vazirligi

Спорт вазирлигида Бутунжаҳон Кикбоксинг ассотсиациялари ташкилоти - WAKO Президенти Рой Бейкер, вазир ўринбосари Шахрилло Махмудов ҳамда Ўзбекистон Кикбоксинг ассотсиацияси раҳбарияти иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда таъкидланганидек, бугунги кунда юртимизда кикбоксинг спорт тури фаол тарзда ривожланиб бормоқда. Мамлакатимизда ушбу спорт билан шуғулланувчилар сони йигирма минг нафардан ортиқни ташкил этади.

Ўтказилаётган халқаро мусобақаларда ҳам кикбоксингчиларимиз Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда. Учрашув давомида мазкур спорт турини янада ривожлантириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган масалалар кенг муҳокама қилинди.

Шунингдек, WAKO Президенти Рой Бейкер Давлатимиз раҳбари ташаббуси асосида бунёд этилган Олимпия шаҳарчаси ҳудудида жойлашган спорт иншоотлари билан яқиндан танишди. Мартабали меҳмон бу каби ноёб спорт мажмуалари Ўзбекистонда спортни янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг