locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Келдиярова ташкил этган дзюдо клуби «Энг яхши болалар лойиҳаси» деб топилди

Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Келдиярова ташкил этган дзюдо клуби «Энг яхши болалар лойиҳаси» деб топилди
Фото: O'zbekiston Dzyudo Federatsiyasi

Диёра Келдиярова асос солган болалар дзюдо клуби International Judo Federation (IJF) томонидан “Болалар учун энг яхши лойиҳа” деб эътироф этилди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Тақдирлаш маросими Paris Grand Slam доирасида бўлиб ўтди. Унда IJF 2025-йил лауреатларини эълон қилди ва Келдиярова ташкил этган клуб алоҳида мукофотга сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Келдиярова 2024-йил 28-июль куни Парижда ўтган Ёзги Олимпиада ўйинларида тарихий натижа қайд этган эди. У финалда эса косоволик Дистрия Красничини енгиб, Олимпия чемпионига айланди.

Шу тариқа, у дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида кумуш, Олимпиадада эса олтин медал қўлга киритган илк ўзбекистонлик аёл спортчи сифатида тарихга кирди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг