Каземиро Мессининг жамоадошига айланиши мумкин
Футболчининг ўзи ҳам фаолиятини айнан MLSда давом эттиришни истамоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty images
Каземиро “Манчестер Юнайтед”дан “Интер Майами” сафига ўтишга яқин. Бу ҳақда инсайдер Fabrizio Romano хабар бермоқда.
Манбага кўра, Америка клуби бир неча ойдан бери бразилиялик ярим ҳимоячи трансфери бўйича музокараларнинг якуний босқичида турибди. Футболчининг ўзи ҳам фаолиятини айнан MLSда давом эттиришни истамоқда ва Англиядаги мавсум якунланганидан сўнг «Интер Майами» билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда.
Қайд этилишича, Каземиро дастлаб мавсумни «Манчестер Юнайтед» сафида якунлашни режалаштирган, шундан кейин эса Лионель Месси тўп сураётган жамоага ўтишни кўзламоқда.
Жорий мавсумда 34 ёшли ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 35 та ўйинда иштирок этиб, 9 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист