Каруана: «Ўзбекистон катта давлат бўлмаса ҳам, дунёнинг энг кучли шахматчиларини етиштирмоқда»
Америкалик шахматчи ўзбекистонлик гроссмейстерлар ҳақида илиқ фикр билдирди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Chess Uzbekistan
Фабиано Каруана шахмат ривожида давлатларнинг иштирокини муҳокама қилди.
“Шахмат жуда фойдали. Аммо АҚШда ҳукумат бу жараёнда деярли иштирок этмайди ва биз кўпроқ хусусий ҳомийларга таянамиз.”
У Европа билан фарқни ҳам таъкидлади:
“Европада давлатлар бу соҳада анча фаол. Бу эса ривожланишга бевосита таъсир қилади.”
Каруана энг муҳим мисоллар қаторида Ўзбекистон ҳақида айтди:
“Сўнгги 20 йилда энг катта ўсишга эришган давлатлар Ўзбекистон ва Ҳиндистон бўлди. Улар шахматга давлат томонидан катта эътибор ва сармоя қилади, натижалар эса кўриниб турибди.”
Ўзбекистон катта давлат бўлмаса ҳам, дунёнинг энг кучли шахматчиларини етиштиряпти”
Розикжон Султонмуродов
Журналист