locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Картингчиларимиз Қозоғистондаги халқаро турнирда иштирок этди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Картингчиларимиз Қозоғистондаги халқаро турнирда иштирок этди
PHOTO: Telegram

Ўзбекистонлик картингчилар Қозоғистон Республикаси картинг бўйича халқаро тоифалардаги чемпионатининг 1-босқичида.

26–27-апрель кунлари Ўзбекистоннинг Миллий Автомобиль ва Мотоцикл Федерацияси (NAFKU) лицензиясига эга бўлган спортчилар Қозоғистон Республикаси картинг бўйича халқаро синфлардаги чемпионатнинг 1-босқичида иштирок этишди. Мусобақалар Sokol International Circuit автодромида бўлиб ўтди. Ўзбекистон вакиллари Mini, OK-J ва Rotax Max тоифаларида қатнашишди.

Якуний натижаларга кўра:
– Ярослав Храмчихин Mini тоифасида 3-ўринни эгаллади,
– Нажниддинов Камолиддин Rotax Max тоифасида учинчи бўлиб маррага етди,
– Ҳамраев Амир эса OK-J тоифасида 4-ўринни эгаллади.

Мазкур босқич спортчилар учун халқаро майдонда тажриба орттириш ва ўзаро тажриба алмашиш учун ажойиб имконият бўлди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг