locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Картинг-слалом ва автослалом бўйича Ўзбекистон чемпионатининг IV-босқичи ўтказилди

Тошкент шаҳрида картинг-слалом ва автослалом (джимхана) бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 2026-йилги IV-босқичи бўлиб ўтди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Картинг-слалом ва автослалом бўйича Ўзбекистон чемпионатининг IV-босқичи ўтказилди
photo: sport vazirligi

Картинг-слалом ва автослалом бўйича Ўзбекистон чемпионатининг IV-босқичи ўтказилди

Тошкент шаҳрида картинг-слалом ва автослалом (джимхана) бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 2026-йилги IV-босқичи бўлиб ўтди.

Картинг-слалом баҳсларида “Кадетлар” тоифасида Анвар Маҳмудов ғолиб бўлган бўлса, Арсений Глова иккинчи, Искандар Абдумажитов учинчи ўринни эгаллади. “Сеньорлар” тоифасида Камолиддин Нажмиддинов биринчи, Михаил Кутузов иккинчи, Николай Гирда учинчи ўринни қўлга киритди.

Автослаломнинг MONO классисида Дилшод Юсупов ғолибликни қўлга киритди. Сардор Тошхўжаев иккинчи, Алим Аҳмаджонов учинчи ўринни эгаллади. MONO LADY аёллар баҳсида Самина Аҳмаджонова биринчи, Сабина Юсупова иккинчи, Оксана Глова учинчи бўлди.

Мусобақалар Ўзбекистон Миллий автомобил ва мотоцикл федерацияси (UZMAMF) тақвим-режаси асосида ташкил этилиб, автоспортни ривожлантириш ва спортчиларнинг маҳоратини оширишга хизмат қилди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг