locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Картинг бўйича Ўзбекистон очиқ турнирининг III босқичи якунланди

Ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Картинг бўйича Ўзбекистон очиқ турнирининг III босқичи якунланди
Фото: Спорт вазирлиги

Тошкент шаҳридаги “Роҳат” картодромида “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан картинг бўйича Ўзбекистон очиқ турнирининг III босқич мусобақаси ўтказилди.

Унда республикамизнинг турли ҳудудларидан 60 нафардан зиёд спортчи “Микро”, “Мини”, “Супер мини”, “125 КАДЕТ”, “KZ”, “KF-OK”, “Патриот” (T4) ва “Патриот” (U) синфларида беллашди.

Мусобақа натижаларига кўра, “Мини” синфида Кирилл Конюхов (Тошкент шаҳри), “Микро”да Муҳаммадамин Азизов (Тошкент шаҳри), “125 КАДЕТ”да Даниил Шевсов (Тошкент шаҳри), “Супер мини”да Матвей Мочалкин (Сирдарё вилояти), “KF-OK”да Артём Ушека (Тошкент вилояти), “KZ”да Айдер Ҳайдаров (Тошкент вилояти), “Патриот” (T4)да Даниил Алимов (Тошкент шаҳри), “Патриот” (U)да Жобир Раҳматуллаев (Наманган вилояти) биринчи ўринни эгаллади.

Жамоавий ҳисобда Тошкент шаҳри жамоаси биринчи, Тошкент вилояти жамоаси иккинчи, Наманган вилояти жамоаси эса учинчи ўринни қўлга киритди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар “Ватанпарвар” ташкилотининг диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг