locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Каратечиларимиз «Uzbekistan Open» турнирида 128 та медал жамғаришди

Турнирда 450 нафар спортчи қатнашди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Каратечиларимиз «Uzbekistan Open» турнирида 128 та медал жамғаришди
Фото: Olympic.uz

Пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси”да каратенинг WKF йўналиши бўйича “Uzbekistan Open” халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Мукофот жамғармаси 10 400 АҚШ долларини ташкил этган турнирда Ўзбекистон, Қирғиз Республикаси, Қозоғистон, Россия ва Тожикистондан 450 нафар спортчи қатнашди.

Турли ёш тоифаларида кечган беллашувларда атлетларимиз 34 та олтин, 40 та кумуш ва 54 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. Мусобақа терма жамоа мураббийлар штаби учун жорий йил ўтказиладиган Айчи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинлари олдидан асосий ва захира спортчиларини шакллантириб олиш имкониятини тақдим этди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг