locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Каратэ. Чемпионларга Президент совғалари топширилди

Спортчилар ҳамда уларнинг мураббийларига давлатимизнинг раҳбарининг қимматбаҳо совғалари ва пул мукофотлари топширилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Каратэ. Чемпионларга Президент совғалари топширилди
photo: karate Uzbekistan

Пойтахтимиздаги Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати музейида Жаҳон чемпионатлари ғолиб ҳамда совриндорлари тақдирланди. Спортчилар ҳамда уларнинг мураббийларига давлатимизнинг раҳбарининг қимматбаҳо совғалари ва пул мукофотлари топширилди.

Хусусан, спортимизнинг тарихида илк бор каратэ WKF бўйича жаҳон чемпиони бўлган (аёллар ўртасида) Гулшан Алимардоновага BYD song plus автомобили ҳамда 15.000$ пул мукофоти, мазкур жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган Абдул Ваҳҳоб Рашидовга эса 3.750$ миқдоридаги пул мукофоти берилди. Шунингдек, терма жамоа бош мураббийи Сулаймон Юсуповга жами 8.750$ миқдоридаги пул мукофоти топширилди.

Эришилган натижалар юртимизда спортга қаратилган юксак эътиборнинг мевасидир. Шу билан бир қаторда Ўзбекистон Karate WKF ассоциациясининг фаолияти тўғри йўлга қўйилганидан далолат.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг