locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Каратэ бўйича Марказий Осиё чемпионатида 19 та медал!

Бишкекда ўтаётган мусобақанинг иккинчи кунида катталар терма жамоаси юқори натижалар қайд этди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Каратэ бўйича Марказий Осиё чемпионатида 19 та медал!
Расм: Gazeta.uz

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида спортнинг каратэ WKF йўналиши бўйича “Championships-2025” Марказий Осиё чемпионати қизғин тарзда давом этмоқда. Мусобақанинг иккинчи кунида катталар терма жамоамиз аъзолари ҳам татамига чиқишди ва юксак маҳорат намоён этишди. Ўта муросасиз ва жанговор руҳда кечган беллашувларда спортчиларимиз жами 19 та медални қўлга киритишга муваффақ бўлишди.

Ушбу натижа терма жамоамизнинг умумий ҳисобида муҳим ўрин тутиб, каратэ бўйича юртимиздаги тайёргарлик даражаси ва спортчиларимизнинг салоҳиятини яна бир бор намоён этди.

Чемпионат доирасида беллашувлар бир неча ёш тоифаларида ўтказилмоқда бўлиб, унда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган ёшлар, ўсмирлар ва катталар жамоалари фаол иштирок этмоқда.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг