locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Камондан ва пара камондан отиш спорт тури бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақасига старт берилди

Мусобақа 27 сентябрь санасига қадар давом этади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Камондан ва пара камондан отиш спорт тури бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақасига старт берилди
Фото: Спорт вазирлиги

Бугун Фарғона вилояти футбол мактабида камондан ва пара камондан отиш спорт тури бўйича барча ёш тоифаларида Ўзбекистон кубоги мусобақаларига тантанали старт берилди

Мазкур нуфузли мусобақада республикамизнинг турли ҳудудларидан етиб келган тажрибали спортчилар ва ёш истеъдод эгалари ғолиблик учун ўзаро куч синашмоқда.

Мусобақалар қуйидаги масофаларда ташкил этилган:

70 метр – катталар (эркаклар ва аёллар), ёшлар (ўғил ва қизлар);
60 метр – ўсмирлар (ўғил ва қизлар);
30 метр – кичик ўсмирлар (ўғил ва қизлар).

Беллашувлар 27 сентябрь кунига қадар давом этиб, энг кучли спортчилар аниқланади ва улар Ўзбекистон кубоги совриндорлари сифатида тақдирланадилар.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг