locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Камондан ўтиш бўйича ҳудудий босқичлардан – Ўзбекистон чемпионатига

Финал беллашувлари индивидуал ва аралаш йўналишларда, турли масофаларда ўтказилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Камондан ўтиш бўйича ҳудудий босқичлардан – Ўзбекистон чемпионатига
Photo: gettyimages

Юртимизда камондан ва паракамондан ўтиш бўйича ҳудудий мусобақалар қизғин тус олган. Ушбу беллашувлар жорий йилнинг 22–27-сентябр кунлари Фарғона вилоятида ўтказилиши режалаштирилган Ўзбекистон чемпионати учун саралаш босқичи сифатида ташкил этилмоқда.

Хусусан, Жиззах вилояти, Тошкент шаҳри ҳамда бошқа ҳудудларда ўтказилган вилоят ва шаҳар биринчиликларида барча ёш тоифасидаги спортчилар иштирок этди. Финал беллашувлари индивидуал ва аралаш йўналишларда, турли масофаларда ўтказилди. Ғолиб ва совриндорлар ўз ҳудудлари шарафини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўлга киритди ҳамда диплом ва медаллар билан тақдирландилар.

Йилдан-йилга камондан ўтиш спорт тури ёшлар орасида кенг оммалашмоқда. Бу эса Ўзбекистон Камондан ўтиш федерацияси ҳамда Миллий гвардиянинг ҳудудий бошқармалари томонидан олиб борилаётган тизимли ишлар самарасидир.

Мактаблар, маҳаллалар ва спорт мактабларида мунтазам равишда маҳорат дарслари ўтказилмоқда. Айниқса, Термиз шаҳрида ташкил этилган “Ватанпарварлик” акцияси эътиборга молик бўлиб, юзлаб ёшлар очиқ машғулотлар ва кўргазмали чиқишлар орқали ушбу спорт тури билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишди.

Бундай фаол тарғибот ва оммалаштириш ишлари натижасида камондан ўтиш бўйича тўгараклар сони ортиб бормоқда, ушбу спорт билан шуғулланувчилар сафы эса изчил кенгаймоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг