Камондан отиш. Термизда ректор кубоги бўлиб ўтди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram
Спортнинг камондан отиш тури бўйича катталар, ёшлар, ўсмирлар ва кичик ўсмирлар ўртасида "Термиз давлат университети ректори кубоги" бўлиб ўтди
Мусобақа Халқаро камондан отиш федерацияси талаб ва кўрсатмалари ҳамда камондан отиш бўйича мусобақа қоидалари асосида 30 ва 60 метр масофадан нишонга отиш бўйича Термиз давлат университети спорт майдонида ўтказилди.

Турнирда жами 92 нафар университет талабалари, 27 нафар камондан отиш спорт тури билан шуғулланаётган вилоят спорт клублари, спорт мактаблари ҳамда Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази камончи ўқувчилари иштирок этдилар.
Чемпионат ғолибларининг 9 нафари диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Иброҳим Жалолов
Редактор