Камондан отиш. Қорақалпоғистон Республикаси кубоги якунланди
Нукус шаҳрида жойлашган "Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази"да спортнинг Камондан отиш тури бўйича барча ёш тоифаларида Қорақалпоғистон Республикаси кубоги мусобақасига старт берилган эди.
Ушбу мусобақада Қорақалпоғистон Республикасининг барча шаҳар-туманларидан жами юз нафардан ортиқ камончи-спортчилар иштирок этди. Ҳар бир ёш тоифаси бўйича қатнашчилар белгиланган масофадан камондан отиб, ғолиблик учун кураш олиб бордилар.
Мусобақанинг тақдирлаш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазири Э.Қутибаев, Ўзбекистон Камондан ўқ отиш федерацияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раиси М.Юсуповлар сўзга чиқиб, иштирокчиларни муваффақиятли ғалабалари билан табриклаб, келгуси мусобақаларда омад тилаб, янада юқори натижаларга эришишларини тилаб қолишди.
Мусобақа сўнгида фахрли ўринни эгаллаган спортчилар диплом, медаллар ва қимматбаҳо совғалар билан тантанали тақдирландилар.