locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Камондан отиш. МДҲ ўйинлари. Ўзбекистон 3 та медални қўлга киритди

Мусобақа Озарбайжон давлатида бўлиб ўтмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Камондан отиш. МДҲ ўйинлари. Ўзбекистон 3 та медални қўлга киритди
photo: kamondan otish

Озарбайжонда бўлиб ўтаётган МДҲнинг III ўйинларида Ўзбекистон камондан отиш терма жамоаси юқори натижаларни қайд этиб, совринлар жамғармасини турли даражадаги 3 та медаль билан бойитди.

Мусобақанинг энг ёрқин юлдузига айланган Бекзод Боборажабов эркаклар ўртасидаги якка тартибдаги финал беллашувида россиялик Павел Семёновни 7:3 ҳисобида мағлуб этиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Аёллар ўртасидаги жамоавий дастурда Нилуфар Хамроева, Бибихожар Юлдошева ва Малика Анваржонова муваффақиятли иштирок этиб, мустаҳкам жамоавий ўйин, юқори маҳорат ва жонкуярликни намоён этишди ва кумуш медалларни қўлга киритишди.

Ўзбекистоннинг эркаклар жамоаси — Бекзод Боборажабов, Тигран Эсанов ва Муҳаммадали Каримбердиевлардан иборат таркибда муносиб ҳаракат қилиб, мусобақанинг бронза медалларини қўлга киритишди.

Ўзбекистон Камондан отиш федерацияси раиси Р.Джураев ва федерация аъзолари номидан спортчиларимизни шонли ғалаба билан чин юракдан табриклаймиз! Сизлар томонингиздан қўлга киритилган ушбу медаллар – Ўзбекистон камондан отиш мактаби халқаро майдонда тобора мустаҳкамланиб, олға интилаётганининг ёрқин исботидир. Ғалабалар муборак бўлсин!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг