locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Камондан отиш. Хоразм вилоятида камондан отиш бўйича Ўзбекистон кубоги якунланди

Умумжамоавий ҳисобда Тошкент шаҳри жамоаси мутлақ ғолиб деб топилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Камондан отиш. Хоразм вилоятида камондан отиш бўйича Ўзбекистон кубоги якунланди
photo: kamondan otish

Хоразм вилоятида барча ёш тоифалари ўртасида камондан отиш бўйича Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди. Мусобақада мамлакатимизнинг энг кучли камончилари якка, жамоавий ва микст йўналишларида ўз ғолиб ва совриндорларини аниқладилар.

Тақдирлаш маросимида Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Спорт вазирлиги, шунингдек Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда Ўзбекистон камондан отиш федерацияси раҳбарлари иштирок этдилар.

Умумжамоавий ҳисобда Тошкент шаҳри жамоаси мутлақ ғолиб деб топилди.

Фарғона вилояти спортчиси Малика Анваржанова учун мусобақа икки карра ғалаба билан якунланди: аёллар ўртасида олимпия раундида ва 18+18 машқида 1-ўрин.

Навоий вилояти вакили Ўткиржон Хошимов эса эркаклар ўртасида олимпия раунди ғолиби бўлди.

Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази спортчилари — Рустамбек Йўлдошбоев ва Асилзода Раҳимова бир нечта йўналишларда: ёш тоифалари ўртасидаги якка мусобақалар, микст ва жамоавий беллашувларда чемпионликни қўлга киритдилар.

Самарқандлик Билолиддин Ҳамдамов ўсмирлар ўртасида олимпия раундида ғалаба қозонди.

Шу тариқа, мусобақа натижаларга кўра, Ўзбекистон Кубогининг соҳиби — Тошкент жамоаси. 2-ўрин — Фарғона вилояти, 3-ўрин — Навоий вилояти жамоаларига насиб этди.

Ғолиб ва совриндорлар ёрқин чиқишлари ҳамда камондан отиш спортни ривожлантиришга қўшган ҳиссалари учун табрикланди ва миннатдорчилик билдирилди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг