locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Камондан отиш. Фарғонада камондан отиш бўйича Ўзбекистон кубогига старт берилди

Беллашувлар 27 сентябргача давом этади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Камондан отиш. Фарғонада камондан отиш бўйича Ўзбекистон кубогига старт берилди
photo: kamondan otish

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 июндаги “Камондан отиш спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти мезбонлигида “Камондан отиш бўйича Ўзбекистон кубоги” мусобақаси бошланди.

Турнирда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан етиб келган тажрибали спортчилар ва ёш истеъдодлар ғолиблик учун ўзаро куч синашмоқда. Беллашувлар юқори руҳда, кескин рақобат шароитида ўтмоқда.

Беллашувлар 27 сентябргача давом этади. Мусобақа якунлари бўйича энг кучли спортчилар “Ўзбекистон кубоги” ғолиби ва совриндори сифатида муносиб тақдирланишади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг