locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Камондан отиш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси III МДҲ Ёшлар ўйинларида иштирок этиш учун Озарбайжонга жўнаб кетди

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига аниқ нишон ва муваффақият тилаймиз
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Камондан отиш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси III МДҲ Ёшлар ўйинларида иштирок этиш учун Озарбайжонга жўнаб кетди
photo: kamondan otish

Ўзбекистоннинг камондан отиш бўйича миллий терма жамоаси III Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Ёшлар ўйинларида иштирок этиш мақсадида Озарбайжонга жўнаб кетди. Мазкур спорт тури бўйича мусобақалар 2025 йилги ўйинларнинг асосий марказларидан бири — Гянжа шаҳрида бўлиб ўтади.

Терма жамоа таркибида мураббийлар — Закирижон Ғафуров ва Эргашбек Азамов, спортчилар — Нилуфар Ҳамроева, Бибихожар Юлдашева, Маликахон Анваржонова, Бекзод Боборажабов, Муҳаммадали Каримбердиев ва Тигран Эсанов.

Жамоа халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этишга пухта тайёргарлик кўрган ва ғалаба учун қатъий интизом билан ҳаракат қилмоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига аниқ нишон ва муваффақият тилаймиз! Ҳар бир ўқ – нишонга, ҳар бир ҳаракат – юрт шарафига хизмат қилсин!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг