locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Камондан отиш бўйича халқаро турнир якунига етди

Шунингдек, ғолиб ва совриндорлар тантанали равишда тақдирланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Камондан отиш бўйича халқаро турнир якунига етди
Фото: Спорт вазирлиги

Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази қошида фаолият юритаётган “Olympic Club” томонидан ташкил этилган камондан отиш бўйича халқаро турнир якунга етди

Мусобақада Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан 80 дан ортиқ спортчилар 18 метр масофадан микс ва жамоавий дастурлар бўйича баҳсларда иштирок этиб, ўз маҳоратларини намоён этди.

Турнирнинг ёпилиш маросимида Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази директори Аброр Мамадалиев сўзга чиқиб, мамлакатимизда камондан отиш спорт турини ривожлантириш, ёш спортчиларни қўллаб-қувватлаш ва бундай нуфузли мусобақаларни мунтазам ўтказиш муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, ғолиб ва совриндорлар тантанали равишда тақдирланди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг