locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Камончиларимиз Жаҳон кубогига қатнашиш учун Туркияга йўл олишди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Камончиларимиз Жаҳон кубогига қатнашиш учун Туркияга йўл олишди
PHOTO: Telegram

Бугун Туркиянинг Анталия шаҳрида камондан отиш бўйича Жаҳон кубогининг 3-босқичи старт олади. Мусобақа 8 июнга қадар давом этади. Дунёнинг 44 давлатидан 424 нафар энг кучли мерганлари ғолиблик учун кураш олиб боради.

Ўзбекистон шарафини Амирхон Содиқов, Шоҳжахон Абдулҳамидов, Бекзод Боборажабов, Зиёдахон Абдусатторова, Нилюфар Ҳамроева, Жасмина Нурмановалар ҳимоя қилади. Жамоамиз мураббийлари Эргашбек Азамов, хорижлик мураббий Ким Мёнгсон ва техник мураббий Мунира Нурмановалар.

Шуни таъкидлаш жоизки, бу сафар мусобақа янги Жаҳон камондан отиш қоидаларига мувофиқ ўтказилади, агар у муваффақиятли синовдан ўтказилса, 2026 йилдан бошлаб қабул қилинади.

Қандай ўзгаришлар:

- Мураккаб ва классик камон учун 60 та ўқ. Саралаш узлуксиз олиб борилади; бир қаторда 6 та отиш.

- X ўрнига 11 ёзилади. Ўқ теккан тешиклар 11, 10, 9, 8, 7, 6, 5, 4, 3, 2, 1, M деб ёзилади.

- Мураккаб ва классик камон учун максимал баллар сони - 660.


Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг