locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Камончиларимиз Анталияга етиб борди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram

Камондан отиш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Европа Гран-при турнирида иштирок этиш учун Анталия шаҳрига етиб борди

Бугун Тошкент халқаро аэропортидан камондан отиш бўйича миллий терма жамоамиз 21-28 апрель кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтадиган Европа Гран-при мусобақасида иштирок этиш учун учиб кетди.

Нуфузли халқаро турнирда 24 давлатдан 145 нафар энг кучли спортчилар иштирок этади. Камончиларимиз Анталия шаҳрига етиб келгач, қисқа дам олишдан сўнг квалификация раунд баҳсларига тайёргарлик кўришни бошлаб юборишди. Камончиларни бош мураббий Содиқов Жамшид, хорижий мураббий Ким Мюнсон ва техник мураббий Мунира Нурмановалар тайёрламоқда.
Миллий терма жамоамиз қуйидаги таркибда иштирок этадилар:
Эркаклар:
1. Содиқов Амирхон.
2. Абдулҳамидов Шоҳжахон.
3. Саидаминов Раҳматилло.
4. Наҗмиддинов Беҳруз.
Аёллар:
1. Абдусатторова Зиёдахон.
2. Ҳамроева Нилуфар.
3. Нурманова Жасмина.
4. Эргашова Омина.
Мерганларимизга бўлажак баҳсларда омад, куч ва улкан зафарлар тилаймиз!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг