locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Камон отиш бўйича маҳорат дарслари: маҳоратни синаш ва спорт тарихи ҳақида янги маълумот олиш имконияти

Ана шундай тадбирлар доирасида Миллий гвардиянинг Андижон ва Наманган вилоятлари бошқармаларида камон отиш бўйича амалий машғулотлар ташкил этилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Камон отиш бўйича маҳорат дарслари: маҳоратни синаш ва спорт тарихи ҳақида янги маълумот олиш имконияти
photo: kamondan otish

Камон отиш спорт турини оммалаштириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, шунингдек, ёш авлоднинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва уларни спортга кенг жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон камондон отиш федерацияси Миллий гвардиянинг ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорликда мунтазам равишда мактаб ўқувчилари ҳамда ёш спортчилар учун маҳорат дарсларини ўтказиб келмоқда.

Ана шундай тадбирлар доирасида Миллий гвардиянинг Андижон ва Наманган вилоятлари бошқармаларида камон отиш бўйича амалий машғулотлар ташкил этилди. Иштирокчиларга ушбу спорт турининг асослари, ўқ отиш техникаси, нишонга олиш қоидалари ва ҳаракатларнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Ёшлар камон отиш тарихи ҳақида қизиқарли маълумотлар билан танишиб, тажрибали мураббийлар раҳбарлигида ўз кучи ва аниқлигини синаб кўриш имкониятига эга бўлдилар.

Бундай маҳорат дарслари истиқболли ёш камончиларни эрта аниқлашга хизмат қилади, ўсмирларни соғлом турмуш тарзига ундайди ҳамда уларнинг бўш вақтини мазмунли ва фаол ўтказиш учун самарали шароит яратади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг