Камолиддин Тожиев: Ўтказилган голларда ўзимиз хатога йўл қўйдик
"Динамо" билан кечган голларга бой беллашувдан кейин Пахтакор бош мураббийи матбуот анжуманида қатнашди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Paxtakor FK
"Динамо" билан кечган голларга бой беллашувдан кейин Пахтакор бош мураббийи матбуот анжуманида қатнашди.
“Ўйинни тезкор голлар билан бошладик, бироқ хотиржамликка берилганимиз сабабли худди шундай тез голлар ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда учинчи тўпни киритганимиз баҳсни ўзгартириб юборди. Кейин яна вазиятлар яратдик ва учрашув тақдирини ҳал қилдик.
Ўтказилган голларда ўзимиз хатога йўл қўйдик. Хатоларни таҳлил қилиб чиқамиз. Йигитлар жуда яхши ҳаракат қилишди, уларга раҳмат айтаман”, - деди мутахассис.
Иброҳим Жалолов
Редактор