Камерунда фожиа: Фрэнсис Нганну йўл-транспорт ҳалокатига учради — 17 ёшли ўқувчи қиз вафот этди
Бошқа спорт турлари
Бакрадзе Иман
Редактор
Расм: gettyimages.com Фрэнсис Нганну
Камерун пойтахти Яундеда оғир фожиа юз берди. UFCнинг собиқ оғир вазн чемпиони ва ҳозирги PFL суперчемпиони Фрэнсис Нганну йўл-транспорт ҳалокатига аралашди.
Маълумотларга кўра, аралаш жанг санъати жангчиси Нтсама Брижит Мануэл исмли 17 ёшли қизга автомашинаси билан уриб юборган. Қиз уйга қайтаётган пайтда ҳодиса содир бўлган. CameroonOnline нашрининг ёзишича, Нганну вазиятда ўзини йўқотмасдан, жабрланганни шахсан шифохонага етказган. Бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, қиз жароҳатлари оғирлиги туфайли жарроҳлик амалиёти вақтида вафот этган.
Ҳозирда маҳаллий ҳокимият органлари воқеа юзасидан тергов ўтказмоқда. Манбаларга кўра, Нганну содир бўлган фожиадан қаттиқ қайғуга тушган ва марҳуманинг оиласига ёрдам кўрсатмоқда.