Камару Усмоннинг aкаси UFC рўйхатидан ўчирилди
Унинг қонида тақиқланган модда аниқланган.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images
Ярим ўрта вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Камару Усмоннинг укаси, 36 ёшли нигериялик жангчи Муҳаммад Усмон Дана Уайт промоушенидан четлатилди.
«Ultimate Fighter» шоуси ғолиби ҳисобланган Муҳаммад UFC’даги фаолияти давомида тўртта ғалаба ва иккита мағлубият қайд этган эди. Бироқ жорий йилнинг январ ойида Усмоннинг қонида тестостерон ва тақиқланган BPC-157 пептиди аниқлангани сабабли, у антидопинг сиёсатига мувофиқ 30 ойга спортдан четлатилгани маълум бўлди.
Маълумот учун, у ўзининг сўнгги жангини Валтер Уокерга қарши октагонга кўтарилиши керак эди, аммо допинг-тест ижобий натижа бергани сабабли мазкур тўқнашув бекор қилинди.
Насрулло Каримов
Журналист