Joshua Van навбатдаги рақибини танлади
UFC’нинг энг енгил вазн тоифасидаги амалдаги чемпиони Joshua Van кейинги жангини рейтингнинг биринчи рақамли вакили Manel Kapeга қарши ўтказишни исташини маълум қилди. Бу ҳақда Van ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзди.
Манбага кўра, чемпион португалиялик жангчига тўғридан-тўғри мурожаат қилган: “Вазн ташлашни ҳозироқ бошла. Бизга вазн билан боғлиқ яна бир баҳона керак эмас. Одамларга улар хоҳлаётган жангни берайлик”, — дея ёзган Van.
32 ёшли Manel Kape UFC’да 2021-йилдан буён иштирок этмоқда. У ташкилотдаги фаолияти давомида саккизта ғалаба ва учта мағлубият қайд этган. Kape ҳозирда дивизион рейтингида биринчи ўринда турибди.
Маълумот учун, Manel Kape охирги жангини июнь ойида UFC Fight Night 279 турнирида ўтказиб, япониялик Kyoji Horiguchiни техник нокаут билан мағлуб этган. Van–Kape жанги ҳозирча UFC томонидан расман эълон қилинмаган.