Қизлар ўртасидаги гандбол мусобақасининг республика босқичи бошланди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Gazeta.uz
Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуасида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида қизлар ўртасида гандбол мусобақасининг республика босқичи тантанали равишда старт олди.
Тадбирда Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Отабек Базаров, Спорт вазири маслаҳатчиси Шарифжон Мўминжонов иштирок этиб, мамлакатимизда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ва спортни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтдилар. Улар барча жамоаларга мусобақада омад ва зафарлар тиладилар.
Очилиш маросимидан сўнг жамоалар қуръа асосида беллашувларни бошлаб юборишди. Мусобақа давомида спортчи қизлар ўз маҳоратлари, жамоавий уйғунлик ва ғалабага интилишларини намоён этадилар.
Бакрадзе Иман
Редактор