locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

IV ёшлар Олимпия ўйинлари ҳамда XX ёзги Осиё ўйинларида спортчиларимиз иштироки юзасидан тақдимот ўтказилди

Федерацияларнинг масъулиятини янада ошириш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
IV ёшлар Олимпия ўйинлари ҳамда XX ёзги Осиё ўйинларида спортчиларимиз иштироки юзасидан тақдимот ўтказилди
Фото: Olympic.uz

Бугун Спорт вазири Адҳам Икрамов бошчилигида ўтказилган йиғилишда Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари Шерзод Ташматов ҳамда Спорт вазирлиги масъуллари томонидан жорий йилнинг 31 октябрь — 13 ноябрь кунлари Сенегал давлатининг Дакар шаҳрида бўлиб ўтадиган IV ёшлар Олимпия ўйинлари ҳамда 19 сентябрь — 4 октябрь кунлари Япониянинг Айчи-Нагоя шаҳрида бўлиб ўтадиган XX ёзги Осиё ўйинларида спортчиларимиз иштирокига доир тақдимот ўтказилди.

Хусусан, тақдимот давомида Дакар шаҳрида бўлиб ўтадиган IV ёшлар Олимпия ўйинларида жами 25 спорт тури бўйича мусобақалар ўтказилиши, юртимиз спортчилари ушбу мусобақаларда 9 та олимпиада ва 1 та ноолимпиада спорт турлари бўйича иштирок этиши режалаштирилганлиги таъкидланди.

Япониянинг Айчи-Нагоя шаҳрида бўлиб ўтадиган XX ёзги Осиё ўйинларида эса жами 61 та спорт туридан мусобақалар ўтказилади. Ўзбекистон спортчилари 31 та олимпиада ва 7 та ноолимпиада спорт турлари бўйича мусобақаларда иштирок этиши кутилмоқда.

Спорт вазири томонидан ушбу нуфузли халқаро мусобақаларда спортчиларимиз пухта тайёргарлик кўрган ҳолда иштирок этиши, бу борада спортчилар, тренерлар ҳамда спорт федерацияларнинг масъулиятини янада ошириш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг