locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ISU Ўзбекистон ёшлар ўртасидаги гран-при учун тўрт йўналишда жами 9 та йўлланма ажратди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ISU Ўзбекистонга ёшлар ўртасидаги гран-при учун тўрт йўналишда жами 9 та йўлланма ажратди
Расм: Olamsport.uz

Халқаро конкичилар иттифоқи (ISU) 2025/26 йилги ёшлар ўртасидаги гран-при серияси учун квоталарни эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоасига барча тўрт йўналиш — якка юриш (йигитлар ва қизлар), жуфтликлар ҳамда рақсли жуфтликлар бўйича жами 9 та йўлланма берилди.

Якка юриш бўйича:
Ўзбекистон вакиллари Туркияда (27–30 август) ҳамда Озарбайжонда (24–27 сентябр) бўлиб ўтадиган босқичларда иштирок этадилар.

Жуфтликлар йўналишида:
Спортчиларимиз Латвия (20–23 август), Туркия (27–30 август) ва Таиландда
(9–13 сентябр) ўтказиладиган босқичларда ўз маҳоратларини намоён этадилар.

Рақсли жуфтликлар бўйича:
Ўзбекистон терма жамоаси Туркия ва Озарбайжондаги босқичларда қатнашади.

Айни пайтда Ўзбекистон МОҚ ёки мамлакатда ҳозирча мавжуд бўлмаган Қишки спорт турлари федерацияси мусобақаларда юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчилар рўйхатини эълон қилгани йўқ.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг