locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Исроил ҳужумлари оқибатида Эрон падел терма жамоаси аъзоси ҳалок бўлди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Исроил ҳужумлари оқибатида Эрон падел терма жамоаси аъзоси ҳалок бўлди
Расм: gettyimages.com

Эронлик падел-теннисчи Парса Мансур Исроилнинг Эронга уюштирган ҳужумларидан бирида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Эрон теннис федерациясининг Telegram-канали хабар берди.

Эрон теннис федерациясининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълумотига кўра, жума, 13 июнь куни эрталаб Теҳрон ва яна бир неча шаҳарга қилинган ҳужумлар натижасида бир қатор ҳарбий қўмондонлар, олимлар ва фуқаролар вафот этган. Улар орасида Парса Мансур ҳам бўлган. У машғулотдан сўнг уйига қайтаётган эди.

«Теннис федерацияси ушбу фожиали воқеа муносабати билан чуқур афсусда эканини билдириб, марҳумнинг яқинларига сабр ва матонат тилайди», — дейилади расмий баёнотда.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг