Исмoил Вoйидoв хотирасига бағишланган II халқаро турнир бўлиб ўтди
Ғолиб ва совриндорлар диплом, медал ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Навоий шаҳридаги "Суғдийона" спорт саройида спортнинг дзюдо тури бўйича ўсмир болалар ҳамда қизлар ўртасида спорт устаси Исмоил Войидов хотирасига бағишланган II халқаро турнир бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақада республикамизнинг барча ҳудудларидан келган 400 нафардан ортиқ иқтидорли спортчилар иштирок этиб, турли вазн тоифаларида ғолиблик учун муросасиз беллашувлар олиб борди. Турнир давомида ёш дзюдочиларнинг техник ва тактик маҳорати, спортга бўлган интилиши ҳамда рақобатбардошлиги яна бир бор намоён бўлди.
Мусобақа якунларига кўра, ўз вазн тоифаларида юқори натижаларни қайд этган ғолиб ва совриндорлар диплом, медал ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист