locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ислом Махачев навбатдаги жанги қачон бўлишини маълум қилди

Россиялик жанчи UFCда 16 та ғалабадан иборат серия қайд этмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

UFC’нинг яримўрта вазн тоифасидаги (77 кг гача) 34 ёшли амалдаги чемпион, россиялик Ислом Махачев промоушендаги навбатдаги жанги қачон ўтказилишини очиқлади.

«Навбатдаги жанги август ойида бўлишини биламан. Рақиб ким бўлиши борасида ҳозирча 100 фоиз аниқлик йўқ. Лекин аллақачон ёмон бўлмаган спорт формасига кириб улгурганман», — деди Махачев.

Ҳозирги вақтда Махачев UFCда 16 та ғалабадан иборат серия қайд этмоқда. Ислом фаолияти давомида жами 28 та ғалаба ва битта мағлубиятга эга. Россиялик спортчи Нью-Йоркдаги UFC 322 турнирида ўтказилган сўнгги жангида австралиялик Жек Делла Маддалена билан тўқнаш келган эди. Яримўрта вазн тоифасининг чемпионлик камари тикилган ўша баҳсда Махачев ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонганди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг