locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ислом бирдамлик ўйинларида оғир атлетика якунлари: Ўзбекистон Осиёда энг юқори натижа қайд этди!

Мусобақа давомида қитъа спортчилари жами 81 та медални қўлга киритиб, 89 нафар атлетдан иборат энг катта делегация сифатида иштирок этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ислом бирдамлик ўйинларида оғир атлетика якунлари: Ўзбекистон Осиёда энг юқори натижа қайд этди!
photo: Og'ir atletika

VI Ислом бирдамлик ўйинлари ўз якуннига етди ва унда оғир атлетика бўйича Осиё делегацияси юқори натижаларни қайд этди. Мусобақа давомида қитъа спортчилари жами 81 та медални қўлга киритиб, 89 нафар атлетдан иборат энг катта делегация сифатида иштирок этди.

Мусобақа якунланганидан сўнг Осиё оғир атлетика федерацияси расмий статистикани эълон қилди ва унда Ўзбекистон терма жамоасининг юқори натижаларини алоҳида таъкидлади. Спортчиларимиз 6 та олтин, 9 та кумуш, 5 та бронза жами 20 та медаль билан Осиё давлатлари орасида пешқадамликни қўлга киритиб, мусобақанинг энг муваффақиятли делегациясига айланди. Бу натижа Ўзбекистон оғир атлетикасининг барқарор ривожланиб бораётганини ҳамда спортчиларимизнинг профессионал маҳоратини яна бир бор тасдиқлади.

Шунингдек, Баҳрайн, Индонезия, Қозоғистон ва Эрон делегациялари ҳам муносиб натижаларни намойиш этди. Мазкур мусобақадаги иштирок Осиё қитъасининг оғир атлетика спорти тараққиётига сезиларли ҳисса қўшишда давом этаётганини яна бир бор тасдиқлади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг