Ислом бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон Озарбайжонга нақд 13 та гол урди
Иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Ўзбекистон футзали
Саудия Арабистонининг Ар Риёд шаҳрида VI Ислом бирдамлиги ўйинлари мусобақаси давом этмоқда.
Бугун Нодир Элибоев бошқарувидаги Ўзбекистон футзал терма жамоаси Озарбайжонга қарши майдонга тушди.
Унда терма жамоамиз футзачилари 13:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Маълумот учун, терма жамоа дастлабки турда Саудия Арабистонини 5:2 ҳисобида мағлуб этганди.
VI Ислом бирдамлиги ўйинлари
"А" гуруҳи. 2-тур
Ўзбекистон – Озарбайжон 13:2
Голлар: Ихтиёр Ропиев 3', Аброр Ахметзянов 27', Илҳом Ҳамроев 28', Хайрулла Солихов 30', Акбар Усмонов 25', 32', Элдор Нигматов 32', Музаффар Аҳаджонов 10', 23', 35', Муҳаммадали Ҳусанбоев 15', 18', 40' – Эмиль Ҳазанзаде 11', Фарид Аббасов 25'
Розикжон Султонмуродов
Журналист