locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ислам Махачевнинг ярим ўрта вазн тоифасидаги режалари маълум бўлди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ислам Махачевнинг ярим ўрта вазн тоифасидаги режалари маълум бўлди
Расм: gettyimages.com

UFC’нинг турли вазн тоифаларидаги энг кучли жангчиларидан бири — Ислам Махачев ярим ўрта вазнга ўтиш бўйича жиддий режаларга эга. Бу ҳақда унинг менежери Али Абдел-Азиз маълум қилди.

Менежернинг сўзларига кўра, россиялик жангчи ушбу вазн тоифасида камида учта жанг ўтказишни кўзламоқда. У аввало ярим ўрта вазндаги амалдаги чемпион Жек Делла Маддаленанинг камарини қўлга киритишни мақсад қилган. Ундан сўнг эса ушбу унвонни икки марта ҳимоя қилишни режалаштирган.

— Ислам Махачев — айни пайтда UFC’даги энг кучли жангчи. Агар у яна икки марта чемпионликни ҳимоя қилса, UFC тарихидаги энг буюк жангчилардан бирига айланади, — деди Абдел-Азиз.

Эслатиб ўтамиз, Жек Делла Маддалена жорий йилнинг 10 май куни Монреалда ўтган UFC турнирида америкалик Белал Муҳаммадни мағлуб этиб, ярим ўрта вазннинг янги чемпиони бўлган эди.

Ислам Махачев эса енгил вазн тоифасидаги камарини тўрт бор муваффақиятли ҳимоя қилган. Энди у ушбу камарни вакант қолдириб, иккинчи вазн тоифасида ҳам чемпионликка даъвогарлик қилмоқда.

Таҳминларга кўра, Махачев — Маддалена жангини жорий йил октябрь ойида Абу-Дабида бўлиб ўтадиган UFC 321 турнири доирасида ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг