locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ислам Махачев UFC камаридан воз кечадими?

Бошқа спорт турлари
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Ислам Махачев UFC камаридан воз кечадими?
Расм: gettyimages.com

UFC енгил вазн тоифасидаги амалдаги чемпион Ислам Махачев ўз келажаги борасида фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, агар кейинги жангида яримўрта вазн чемпионлиги учун октагонга чиқиш имконияти пайдо бўлса ҳам, енгил вазндаги унвондан воз кечмайди.

«Шанба куни бўладиган жанг мен учун муҳим йўналишни белгилаб беради. Аммо натижадан қатъи назар, мен енгил вазндаги камаримни сақлаб қоламан. Балки бу тоифада ҳақиқий даъвогарлар пайдо бўлар», — деб ёзди Махачев ижтимоий тармоқда.

Россиялик спортчи яримўрта вазн чемпионлиги учун жанг қилиши мумкин. Бунинг учун UFC 315 турнирида австралиялик Жек Делла Маддалена фаластинлик Белал Муҳаммадни мағлуб этиши керак. Агар Белал ғалаба қозонса, Махачев яримўрта вазн режасидан воз кечиб, енгил вазндаги камарини ҳимоя қилади. Бу ҳақда UFC президенти Дана Уайт Монреалдаги матбуот анжуманида маълум қилди.

Махачевнинг таъкидлашича, 28 июнь куни Лас-Вегасда Илия Топурия ва Чарльз Оливейра ўртасидаги жанг ғолиби унга кейинги рақиб бўлиши мумкин.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг