locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ислам Махачев Қирғизистонга келиб, Миқтибек Оролбойга мурожаат қилди

Россиялик жангчи сафар давомида қирғизистонлик UFC вакили Миқтибек Оролбойга ҳазиломуз тарзда мурожаат қилиб, уни кўрмаётганини айтди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

UFC’нинг ярим ўрта вазн тоифасидаги амалдаги чемпиони Ислам Махачев Қирғизистонга ташриф буюрди. Россиялик жангчи сафар давомида қирғизистонлик UFC вакили Миқтибек Оролбойга ҳазиломуз тарзда мурожаат қилиб, уни кўрмаётганини айтди. Бу ҳақда Ислам Махачев ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, Махачев Қирғизистонга кўпкари ўйнаш учун келганини айтиб, Оролбойга: “Қаердасан? Мен Қирғизистонга кўпкари ўйнаш учун келдим. Сени кўрмаяпман”, дея мурожаат қилган. Ушбу лавҳа жангчининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинган.

Махачевнинг ташрифи давомида у Қирғизистондаги анъанавий от спорти — кўпкари баҳсида ҳам иштирок этди. Жангчи кейинчалик ушбу ўйиндан олган таассуротлари билан ўртоқлашиб, мусобақа жараёни кутилганидан анча мураккаб бўлганини таъкидлади.

Маълумот учун, 35 ёшли Ислам Махачев UFC’нинг ярим ўрта вазн тоифасидаги амалдаги чемпиони бўлиб, профессионал фаолиятида 29 та ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этган. Миқтибек Оролбой эса UFC’да фаолият юритаётган қирғизистонлик жангчи бўлиб, унинг профессионал рекорди 16 та ғалаба, 3 та мағлубият ва 1 та дурангдан иборат.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг