Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни байрами муносабати билан кураш мусобақаси бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни байрами муносабати билан Термиз шаҳридаги “Кураш” мажмуасида ўтказилган кураш мусобақаси қизғин ва муросасиз баҳслар билан бўлиб ўтди.
Мусобақада мамлакатимиз ҳудудлари ҳамда қўшни республикалардан ташриф буюрган номдор полвонлар турли вазн тоифалари бўйича беллашди.
Ғолиблар вазн тоифалари бўйича қуйидаги совринларни қўлга киритди:
- туя
- от
- қўй
- турли қимматбахо совғалар
- пул мукофотлари
- бош соврин — Президент совғаси “Дамас” енгил автомобили.
Мутлоқ вазнда Маматрахимов Жаҳонгирга тенг келадиган рақиб топилмади ва Бош соврин — Президент совғаси "Дамас" автомобилини қўлга киритди.
Маълумот учун: Катталар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида -100 кг вазн тоифасида ҳам фахрли 1-ўринни эгаллаган.