locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ирода Сирожиддинова ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпионига айланди

Сирожиддинова барча рақибаларини мағлубиятга учратиб, ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпионига айланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ирода Сирожиддинова ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпионига айланди
Фото: Спорт вазирлиги

Эквадорнинг Гуаякил шаҳрида дзюдо спорт тури бўйича ўсмирлар иштирокидаги асосий мусобақа — Жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Дунё биринчилигининг биринчи куни беллашувлари Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси учун муваффақиятли келди. Аурелио Чиприан-Флис бош мураббийлигидаги кадетларимиз 1 та олтин, 3 та бронза медалига сазовор бўлишди.

Қувонарлиси, Ирода Сирожиддинова барча рақибаларини мағлубиятга учратиб, ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпионига айланди.

Терма жамоамиз аъзоларидан Бобур Юсупов (-55 кг), Алина Колючева (-44 кг) ва Чарос Ҳикматова (-48 кг) жаҳон чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди.

Биринчи кунги беллашувлардан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин ва 3 та бронза медали билан 60 давлат орасида умумжамоа ҳисоби бўйича 2-ўринни эгаллаб турибди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг