Қирғизистонлик дзюдочилар билан ҳамкорликда Бухоро ОПСТТ марказида қўшма машғулот ўтказишди
Ташриф давомида Бухоро ОПСТТ маркази дзюдо бўлими мураббийлари билан ҳамкорликда қўшма машғулотлар ўтказилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Judo Uzbekistan
Бухоро Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига Қирғизистон Республикасининг Бишкек шаҳридаги спорт коллежидан 1 нафар дзюдо бўйича мураббий ҳамда 24 нафар ёш дзюдочилар ташриф буюришди.
Ташриф давомида Бухоро ОПСТТ маркази дзюдо бўлими мураббийлари билан ҳамкорликда қўшма машғулотлар ташкил қилинди. Ушбу машғулотлар ёш спортчиларнинг тажриба ва маҳоратларини ошириш, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда дзюдо спорт турини янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
Ҳозирда Бухоро ОПСТТ маркази дзюдочилари томонидан “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” спорт мусобақаларининг декабр ойида бўлиб ўтадиган навбатдаги босқичи беллашувларига тайёргарлик ишлари ҳам жадал суръатларда олиб борилмоқда.
Иброҳим Жалолов
Редактор