locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Иорданиялик мураббий Тошкентда стол теннис мураббийлари учун семинар бошлади

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Иорданиялик мураббий Тошкентда стол теннис мураббийлари учун семинар бошлади
PHOTO: Telegram

Бугун пойтахтимизда стол тенниси бўйича маҳаллий мураббийлар учун семинар бошланди.

Ўнинчи апрелга қадар давом этадиган ушбу тадбир Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Халқаро Олимпия қўмитасининг Олимпия бирдамлиги лойиҳаси, Халқаро ва мамлакат стол тенниси федерациялари ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Ҳозирда Қатарда фаолият олиб бораётган Иорданиялик эксперт Муҳаммад Атум ўнинчи апрелгача машғулотларда спортчиларни шуғуллантиришнинг замонавий методикалари, уларга тўғри юклама бериш ва мусобақаларга психологик тайёрлаш каби мавзуларда трейнинглар ўтказади.

Қирқ саккиз ёшли мутахассис фаолияти давомида Иордания ва Ўмон терма жамоаларида мураббийлик қилган. Шунингдек 2020-2024 йилларда Халқаро стол теннис федерациясининг Ривожланиш дастурига раҳбарлик қилган.

Семинарда Республикамизнинг турли ҳудудларидан 28 нафар мураббий қатнашмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг