locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ҳиндистонда шахмат бўйича жаҳон кубоги давом этмоқда. Ўзбекистонлик шахматчилар қандай иштирок этмоқда?

7–8-ноябр кунлари 1/32 босқич баҳслари ўтказилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ҳиндистонда шахмат бўйича жаҳон кубоги давом этмоқда. Ўзбекистонлик шахматчилар қандай иштирок этмоқда?
Фото: Uzbekistan chess federation

Аввал хабар берганимиздек, 30-октябр – 27-ноябр кунлари Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида шахмат бўйича нуфузли “FIDE Jahon kubogi 2025” халқаро турнири бўлиб ўтмоқда.

7–8-ноябр кунлари 1/32 босқич баҳслари ўтказилди.

Ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров Греция шахматчиси Теодору Николас устидан 1,5:0,5 ҳисобида ишончли ғалаба қозониб, 4-босқич йўлланмасини қўлга киритди.

Нодирбек Якуббоев Чехия вакили Nguen Thai Dai Van билан 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этди. 9-ноябр куни ғолибни аниқлаш учун тай-брек баҳслари бўлиб ўтади.

Шамсиддин Воҳидов (Ўзбекистон) ҳиндистонлик Эригаиси Аржунга 0,5:1,5,
Нодирбек Абдусатторов эса мексикалик Хосе Мартинезга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг