Ҳиндистонда ўқ отиш бўйича ўзбекистонлик спортчилар 5 та медалга эга бўлишди
Миллий терма жамоамиз аъзолари юртимизга қайтиб келдилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида жорий йилнинг 2–14-февраль кунлари ўқ отиш спорти бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида иштирок этган миллий терма жамоамиз аъзолари юртимизга қайтиб келдилар.
Мазкур нуфузли мусобақада спортчиларимиз жами 5 та медални қўлга киритдилар:
3 та олтин ва 2 та кумуш медал.
Шундан:
– яккалик баҳсларда 1 та олтин;
– жамоавий баҳсларда 2 та олтин ва 2 та кумуш медал қўлга киритилди.
Спортчиларимиз Тошкент халқаро аэропортида Спорт вазири ўринбосари Шахрилло Маҳмудов, Мудофаа вазири ўринбосари Алишер Нарбаев, спортчиларнинг ота-оналари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида тантанали равишда кутиб олиниб, келгусида ўтказиладиган халқаро мусобақаларда уларга янада юксак натижалар ва зафарлар тилашди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист